Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида 100 та уй хўжалигига нечта мобиль телефон тўғри келиши маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ҳолатига кўра 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобиль телефон сони 285 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 145 тани, 2015 йилда эса 234 тани ташкил этган.

Аввалроқ мобиль қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тизим оператори томонидан мобиль қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар