Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш янада мураккаблаштирилди

Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш янада мураккаблаштирилди.

Маълум қилинишича, мобил қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тизим оператори томонидан мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилган.

Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак.

Аввалроқ Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари билан боғлиқ шубҳали ҳолатлар юзасидан баёнот берилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, давлат божхона қўмитаси IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишда юзага келаётган муаммолар юзасидан муносабат билдиргани ҳамда Ўзбекистонда мобил қурилмаларни IMEI тизимидан ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олингани маълум қилинди.

Янгиликлар