Россиялик рэпер «Mercedes»ни Ўзбекистонга олиб киришда божхона тўлови учун унга 2 млн рубль кераклигини айтди

Россиялик рэпер Aлишер Моргенштерн томонидан 18 октябрь куни Instagram’да ўтказилган ютуқли ўйинда бухоролик йигит ғолиб бўлиб, «Mercedes-Benz» автомобилини ютиб олган. Моргенштерн Юрий Дудга берган интервьюсида машинани Ўзбекистонга олиб киришда божхона тўлови учун унга 2 миллион рубль кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «Mercedes-Benz»ни расмийлаштиришда божхона тўлови учун унга икки миллион доллар керак.

«Ўзбекистонлик бир йигит ғолиб бўлди. Мен нима қилишни билмайман. Чегаралар ёпиқ, шунинг учун машинанинг божхона тўлови учун яна икки миллион керак бўлади. Майли буни ҳам ҳал қилаймиз. Aммо мен Ўзбекистонга ташриф буюраман. Баҳара», — деди Моргенштерн.

Видеоблогер Юрий Дудь «Баҳара» сўзидан кейин унинг имловий хатосини тузатди ва вилоят номини тўғри талаффуз қилди.

Aввалроқ манбалар «Tez News» мухбири билан бўлган суҳбатда россиялик рэпернинг «Mercedes»ни Ўзбекистонга олиб киришида божхона тўлови қанчага тушишини маълум қилганди.