Ўзбекистонда беморларни тупуриш ва чертиш орқали даволайдиган шифокор пайдо бўлди

Афтидан, одамлар «халқ табобати»га ишонмоқда.

Telegram-каналларда одамларни ноодатий усулда даволаётган «мўжизавий табиб» иштирокидаги видео тарқалди.

Видеода унинг беморларни чертиб, пулини олаётганини кўриш мумкин. Маълум қилинишича, унинг даволаш усуллари қаторига тупуриш муолажаси ҳам киради. Видеога қараганда, ўзбекистонликлар «табиб»га ишониб, навбатга турмоқда.