Қашқадарёда «Nexia» билан тўқнашган «Damas» темир тўсиққа бориб урилди — видео
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 5 январь куни«Damas» ҳамда «Nexia» иштирокида автоҳалокат юз берди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 5 январь куни соат 07:50ларда, 4Р 23Л автомобиль йўлининг 8-километрида содир бўлган. Автоҳалокат 43 ёшли ҳайдовчи М.Х. бошқарувидаги «Damas» ҳамда 53 ёшли ҳайдовчи Н.Д. бошқарувидаги «Nexia» русумли транспорт воситалари тўқнашувидан юзага келган.
Натижада, «Damas» ичида бўлагн йўловчилар Б.У. ва Х.О. ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Мирободда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль кўприкдан қулаб тушгани маълум қилинганди. Шунингдек, Фарғонада ҳайдовчи «Nexia»ни бетон тўсиққа бориб ургани ҳақида хабар берилганди.