Тошкентда 1 ой муддатга очиқ осмон остидаги муз майдони ўрнатилади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида 7 январь куни очиқ муз майдони ишга туширилади.

Фото: Туризмни ривожлантıриш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу муз майдони 1 ой муддатга ўрнатилади. Бу вақт мобайнида «Dance Music Fest Winter», «Iosis Fest», «Tashkent Rap Festival» мусиқий фестиваллари, шунингдек хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси ва ўзбек эстрадаси хонандаларининг концерти каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 7 январь куни Шаҳар муз майдони очилиши доирасида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг «Қиш» дастури билан иштирок этиши кутилмоқда.

Фото: Туризмни ривожлантıриш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантıриш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан фудкорт зона хизмати йўлга қўйилиб, унда пойтахтимизнинг тез овқатланиш, қандолатчилик ва қаҳва брендлари фаолият юритади. Майдон олдида чанғи ва бошқа учиш аксессуарлари ижараси пункти хизмати йўлга қўйилади.

Маълумот ўрнида, «Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони» лойиҳаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Art Uz Promotion Agency» ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг томонидан ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда Марказий Осиёда ягона бўлган заргарлик маркази очилиши ҳамда Самарқанд туманидаги 7 гектар майдонда туризм қишлоғи очилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Навоийда 1500 нафардан ортиқ сайёҳни қабул қилувчи соҳилбўйи дам олиш маскани иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар