Фоторепортаж: Самарқанд туманидаги 7 гектар майдонда туризм қишлоғи очилди

Туризмни ривожалантириш давлат қўмитаси томонидан 16—17 октябрь кунлари Самарқанд вилоятидаги янги туристик масканлар бўйлаб инфо-тур ташкил этилгани маълум қилинганди. Дастур доирасида журналист ва блогерлар Самарқанд туманидаги Конигил туризм қишлоғи билан ҳам танишди, дея хабар берди «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.

Фото: «Tez News»

Самарқанд шаҳридан 8 километр узоқлиқдаги Чўпонота тепалигида жойлашан Конигил қишлоғи ўзининг табиий қоғози, кулолчилик, дурадорлик ва бошқа ҳунармандлик наъмуналари билан машҳур ҳудуд ҳисобланади. 16 октябрь куни ана шу қишлоққа Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туризм қишлоғи мақоми берилган. Айни пайтда ушбу ҳудудда 720 та хонадонда 4090 киши яшайди.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг айтишича, қишлоқда меҳмон ва сайёҳлар учун миллий ҳунармандчилик намуналари, тарихий қоғоз ишлаб чиқариш жараёни, конигиллик кулоллар иши, миллий буюм ва таомлар намойиш этилиши билан бирга, шу ернинг аҳолиси доимий иш билан ҳам таъминланади. Хусусан, 7 гектар майдонда барпо этилаётган туристик қишлоқда 700 дан ортиқ одам иш билан таъминланади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

 

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

 

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Қишлоқни туризм масканига айлантиришнинг биринчи босқичида 800 метрлик туристик йўналиш яратилган. Шунингдек, келгусида яна 3,3 километрлик йўналиш очилади. Меҳмонларнинг табиат қўйнида дам олиши ҳамда сайр қилиши учун Сиёб ариғи атрофида пиёдалар йўлаги, дам олиш масканлари, меҳмон уйлари ва овқатланиш шоҳобчалари ташкил этилган. Вилоят ҳокими 2021 йилнинг баҳоригача лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши айтиб ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистонда хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи объектларда янги тизимни жорий этиш тартиби тасдиқлангани ҳамда Навоийда 1500 нафардан ортиқ сайёҳни қабул қилувчи соҳилбўйи дам олиш маскани иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар