Фоторепортаж: Самарқанд шаҳрида илк гастрономик кўча ва янги меҳмонхона очилди

Туризмни ривожалантириш давлат қўмитаси томонидан 16—17 октябрь кунлари Самарқанд вилоятидаги янги туристик масканлар бўйлаб инфо-тур ташкил этилди. Тур доирасида Самарқанд шаҳрида жойлашган гастрономик туризм кўчаси ва янги меҳмонхонанинг очилиш маросими ўтказилди, дея хабар берди «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.

Фото: «Tez News»

Самарқанд шаҳрининг Бобур Мирзо кўчасида жойлашган «Royal» меҳмонхонаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов томонидан очиб берилган.

Таъкидланишича, мазкур меҳмонхона 51 киши учун мўлжалланган бўлиб, 32 та хонани ўз ичига олади. Улардан 1 таси яримлюкс, 11 та икки кишилик, 2 таси эса уч кишилик стандарт хоналардир. Меҳмонхонада, шунингдек, терассали ресторан, спорт зали, сузиш ҳавзаси ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари мавжуд.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Шундан сўнг инфо-тур иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги Орзу Маҳмудов кўчасида ташкил этилган гастрономик туризм кўчасининг очилишида иштирок этган.

Маълум қилинишича, ушбу кўчада ҳар бир меҳмон дунёнинг турли мамлакатларида тайёрланадиган таомларни бир жойда тановул қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, кўча бўйлаб гастрономик бутиклар, кафелар, турли муассасалар ва турли хил хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Бундан ташқари, бу ерга кўча рассомлари ва мусиқачилари ҳам жалб қилинган. Келгусида Орзу Маҳмудов кўчасида турли фестиваллар ўтказиш режалаштирилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумот ўрнида, ушбу кўча аввал Зоя Космодемянская номи билан аталган.

Аввалроқ Самарқандда «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг янги биноси фойдаланишга топширилгани, Ўзбекистонда хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи объектларда янги тизимни жорий этиш тартиби тасдиқлангани ҳамда Бўстонлиқда умумий қиймати 50 миллиард сўм бўлган меҳмонхона очилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар