Наманганда 400 доллар пора олган банк ходими ушланди

Наманган шаҳри Давлатобод туманида фуқародан 500 доллар талаб қилган банк ходими қўлга олинди.

Маълум бўлишича, «Agrobank» Давлатобод тумани филиали ходими фуқародан кредит олиб беришда ёрдамлашиши эвазига 800 доллар талаб қилган. Аёл сўралган пулдан 400 доллар берган. Шундан сўнг банк томонидан 259 миллион сўм кредит ажратилган.

Аниқланишича, банк ходими кредит учун кафил топиб бергани эвазига 500 доллар сўраган. 3 март куни вилоят ИИБ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томоидан тезкор тадбир ўтказилган, унда ходим қўлга олинган.

Ҳозирда ИИБ тергов бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар