Тошкент вилоятида ижарага берилган ерни 53 минг долларга сотмоқчи бўлган масъул раҳбар ушланди

Тошкент вилояти Пискент туманида ижарага берилган ерни 53 минг долларга сотмоқчи масъул раҳбар ушланди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ИИББ Коррупцияга ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ер ресурсларини талон тарож қилинишига қарши кураш бўлинмаси ҳамда Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан Нурафшон шаҳрида навбатдаги назорат-рейд тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро Э.Қ. (фермер хўжалиги раҳбари) Пискент тумани ҳокимлиги томонидан ижарага берилган «Ўзбекистон» массивидаги 6 гектар ер майдонини ҳужжатлаштириб беришни 53 минг долларга келишиб, аризачидан бошланғич бадал сифатида талаб қилган 5300 долларнинг 5 минг долларини олаётган вақтида ушланган.

Маълум бўлишича, туман «Ўзбекистон» массивидаги 24 гектар ер майдони фуқарога фермер хўжалиги билан шуғулланиш учун 50 йилга ижарага берилган бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро Э.Қ. га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишини қўзғатилган.

Янгиликлар