Маданият вазирига ўринбосар тайинланди

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жамол Носиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Маданят вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Маданят вазирлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Баходир Ахмедов тайинланди.

Таъкидланишича, Аҳмедов Баҳодир Мажидович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланган эди.

Янгиликлар