Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бабажанов Жамшид Ҳакимович Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Жамшид Бабажанов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Лавозимга тайинлангунга қадар, «Миллий PR маркази» ДУК директори лавозимида меҳнат қилаётган эди.

Аввалроқ, Зоир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар