Россиядаги муҳожирларга иш жойини ўзгартириш чекланиши мумкин
Россияда муҳожирлар фақат битта ишда фаолият юритиши ва бу уларнинг патентларида акс эттирилиши мумкин. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.
“Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.
Қурилиш соҳасида янги тартиб 2025 йилнинг апрель-июнь ойларида жорий этилиши мумкин. У бошқа соҳаларга ҳам татбиқ этилиши эҳтимоли бор.
Қурилиш вазирлиги бу чора кадрлар қўнимсизлигини бартараф этишга ва мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, рус тилини билмайдиган мигрант болалар мактабган олинмаслиги ва муҳожирларга нисбатан назорат кучайтираётгани ҳақда хабар берган эдик.