Медведов рус тилини билмаган мигрант болаларни мактабга олмасликка чақирди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев рус тилини билмаган мигрант болаларни мактабга олмасликка чақирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бемоқда.
Рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабга қабул қилишни тўхтатиш вақти келди, чунки бунинг оқибатида умумий таълим даражаси ёмонлашади, деди Медведов.
У мигранция сиёсати бўйича мажлисда сўзлаган нутқининг тўлиғини «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасига эълон қилди.
Тез-тез муҳокама қилинадиган бир вазият бор, бу ижтимоий функцияли жойлар — мактаблар ва бошқа таълим муассасаларига алоқадор. У ерларга рус тилини билмайдиган болалар келиши натижасида умумий таълим даражаси зарар кўрмоқда. Бу ҳаммага маълум бўлган ҳолат ва бунга чек қўйиш вақти келди, деди у.