Россия мигратнларга нисбатан назоратни кучайтирмоқда
Россияда ишчи кучи танқислигига қарамай, айрим вилоятларда мигрантлар учун янги чекловлар жорий қилинмоқда. Бу ҳақида «Медуза» нашри хабар берди.
2024 йил бошидан бери Россия Федерациясининг 20 дан ортиқ таъсис субъектларида чет эл фуқароларини ишга жойлаштиришга оид тақиқлар жорий этилди. Ёзда Давлат Думаси мигрантларни депортация қилишнинг махсус қоидаларига оид 3 та қонунни тасдиқлади. Бу эса муҳожирларнинг ҳуқуқларини сезиларли даражада камайтирди.
«Медуза»нинг таъкидлашича, 2024 йилнинг март ойидан бошлаб, Crocus City Hall’даги терактдан сўнг, мигрантларга тааллуқли мавзу барча ОАВларда марказий ўрини эгаллади. Асосан муҳожирларнинг ҳибсга олиниши ва депортация қилиниши каби ҳолатлар қайд этилди.
Масалан, Москва ва Челябинск вилоятларидаги бир қатор саноат тармоқларида, яъни умумий овқатланиш, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси, автосервисларда мигрантларга янги тақиқлар жорий этилмоқда.
Кадрлар тақчиллигига қарамай, Россияда ишсизлик даражаси рекорд даражада паст — -2,6%. Шунингдек, иқтисодий омиллар ва сафарбарлик билан боғлиқ хавотирлар мигрантлар оқимининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса мамлакатдаги ишчи кучи танқислиги ортишига олиб келади.