Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасида махфий туннель топилди

Қозоғистон жанубида, Ўзбекистон билан чегарада, нефть маҳсулотларини контрабанда қилиш учун фойдаланилган 450 метр узунликдаги махфий туннель аниқланди. Бу ҳақда Туркистон вилояти прокуратраси хабар бермоқда.

Ушбу туннель орқали ҳар куни 5-7 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари ноқонуний равишда олиб ўтилган. Ноқонуний фаолият тахминан икки ой давом этган. Махсус тадбирлар натижасида жиноий гуруҳнинг барча аъзолари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам аниқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан давлат чегарасида ўтказилган тадбирлар давомида қўшни давлатдан экспорт қилинган ёнилғи учун маблағ ўтказиш схемаси аниқланган. Ҳозирда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудида трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон