Зоир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Фото: «Дарё»

Хабарга кўра, 28 апрель куни вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар билан бирга, ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари ҳам тайинланган.

Қайд этилишича, Зоир Мирзаевнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Нодир Эркаев тайинланган.

Шунингдек, Султонмурод Донаев ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимини эгаллаган.

Янгиликлар