11 ойда Ўзбекистонга қарийб 4 млн дона мобил телефон импорт қилинган
2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга қанча телефон импорт қилингани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, 11 ойда қиймати $346,5 млнга тенг бўлган 3,8 млн дона мобил телефон импорт қилинган.
Қуйидаги давлатлар энг кўп телефон импорт қилган:
Хитой — 3,1 млн дона;
Ветнам — 535,5 минг дона;
Ҳиндистон — 110,7 минг дона;
Гонгконг — 43,2 минг дона;
Бошқа давлатлар — 5,1 минг дона.