Наманганда 2 баллик зилзила содир бўлди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 2020 йилнинг 5 август куни Тошкент вақти билан соат 14:32 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.
Хабарда айтилишича, ер силкиниши Наманган ҳудудида 107 км, 2 баллни ташкил этган.
Шунингдек, Фарғона ҳамда Андижон вилоятларида ҳам 2 баллдан зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 40,27 градусни ташкил этган, шарқий узунликда эса 70,85 градус. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа шимолий-шарқий йўналиш бўйича 177 километдан иборат бўлган.
«Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилгани ҳақида хабар берилганди.