Ўзбекистондан Россияга 2020 йилда қанча фуқаро кириб боргани маълум қилинди
Ўзбекистондан Россияга 2020 йилда 620 минг киши кириб борган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизматининг чегара хизмати маълумотларига кўра, 2020 йилнинг ўтган даврида Россияга 6 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60 фоизга камдир. 2020 йилнинг иккинчи чорагида саёҳат мақсадида Россияга бирон-бир чет эл фуқароси келмаган.
Россияга, асосан, қуйидаги мамлакатлардан фуқаролар кириб келган:
- Украина — 1,7 миллион;
- Қозоғистон — 885 минг;
- Ўзбекистон — 620 минг;
- Тожикистон — 373 минг;
- Озарбайжон — 233 минг.
Шунингдек, Қирғизистон, Финляндия, Aрманистон, Aбхазия ва Хитой ўнликка кирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан 31 июль куни 144 нафар фуқаронинг ташкиллаштирилган ҳолда Россиянинг Aмур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетгани хабар қилинганди. Кейинчалик Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларнинг Россияда ишлаши доимий мониторинг қилиб борилиши ҳамда иш берувчи ташкилотнинг 13 июль куни ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида тартибсизликлар юз берган ташкилотга алоқаси йўқлигини маълум қилган.