Москва-Термиз йўналишида учаётган самолёт фавқулодда Ақтўбега қўнди

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Москва – Термиз йўналишида учаётган HY9610 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга йўл олди.

«Экипаж борт тагига тез ёрдам машинасини чақиртирган.

«Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:28 да Ақтўбега қўнган. Ҳаво кемаси яқин соатларда Термизга учиб кетиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.