«Ўзбекистонда сўнгги кунларда ғайриодатий об-ҳаво кузатилмоқда» — Ўзгидромет

«Ўзгидромет» сўнгги кунларда республикада ғайриодатий об-ҳаво кузатилаётганлигини маълум қилди. Марказ ушбу ҳодиса совуқ Сибир антициклонининг таъсиридан келиб чиқишини айтмоқда.

Фото: «Tez News»

«Сўнгги кунларда Ўзбекистон аҳолиси ғайриоддий ҳодисани кузатиши мумкин – қор доналари ҳудди тумандан тушгандек ёғади. Бу ҳодиса Ўзбекистонда ниҳоятда кам учрайди, кўпинча у қиши барқарор совуқ ҳудудларда кузатилади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу ҳодиса совуқ Сибир антициклонининг таъсиридан келиб чиқади. Одатда, бундай синоптик вазиятда ёғингарчилик кузатилмайди. Шу билан бирга, ер юзасидаги ҳаво қатламларининг тунги кучли совиши туфайли пастки ҳаво қатламлари юқори қатламлардан совуқроқ бўлганда, ҳароратни тескари ўзгариши содир бўлади. Натижада конвекцияни олдини оладиган «блокировка қилувчи» қатлам пайдо бўлади, у конвекция ҳодисасига тўсқинлик қилади.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, бундай ҳолатда жадал равишда ишлайдиган қозонларнинг қувватлари орқали ҳавога кўп миқдорда ташланадиган илиқ буғ, ҳудди шу қатламга «урилиб» тушгандек, қуюқлашади ва қор доналари шаклида ёғади.

«Ушбу ҳодисани ўрганган баъзи тадқиқотчилар буни ‘техноген қор’ деб аташади. Бироқ, бу бутунлай тўғри эмас. Шунга қарамай, бу антропоген омил таъсирида ўзгартирилган табиий ҳодисадир», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда янги йилнинг илк ҳафтасида жуда юқори босимли аномал совуқ об-ҳавони кузатилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар