Фарғона шаҳар «тўртлиги» ишдан олинди

Фарғона шаҳар «тўртлиги» ишдан олинди. Бу ҳақда ЎзA хабар берди.

Хабарга кўра, президент Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи кунида кутилмаганда Фарғона шаҳар Шодиёна маҳалласига борган. Аҳоли билан мулоқот қилиб, яшаш тарзи билан танишиб, муаммоларини сўраган. Сектор раҳбарларининг фаолиятидан умуман қониқмаган.

Таъкидланишича, Фарғона шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинган.