Ўзбекистонда яна 246 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 246 кишига ошиб, 28 315 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланганларнинг

  • 167 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 35 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 33 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 11 нафари Aндижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 318 нафар, Тошкент вилоятида 162 нафар, Aндижон вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар, жами 508 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 19 291 (+508) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8849 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Тошкент ва Қашқадарёда коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этганди.

Янгиликлар