Самарқандда ОТМларга кириш учун тест синовлари қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Самарқанд вилоятида олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари қаерда ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов иштирокида бўлиб ўтган брифингда айтилди.

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятида 117 мингдан зиёд абитуриент тест топшириши кутилмоқда. Вилоятда 6 та катта спорт комплексларида 3060 кишига мўлжалланган тест топшириш жойлари тайёрланган. Тест синовларининг олиниш ўрни аниқ бўлиб, имтиҳонлар бошланганида ушбу 6 та спорт мажмуасида тест синовлари ўтказилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 1-сентябрдан кейин ўтказилиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йилида абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширган ОТМлар ҳамда қанча мактаб битирувчиси ҳужжат топширгани ҳақида маълумот берилганди.

Ундан ташқари қандай ҳолатда хорижда ўқиётган талаба Ўзбекистон ОТМсига ўқишни кўчиролмаслиги маълум қилинган.

Янгиликлар