Тошкент ва Қашқадарёда коронавирусга чалинган икки бемор вафот этди

Ўзбекистонда 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 246 кишига ошиб, 28 315 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, сўнгги 7 соат мобайнида 2 нафар бемор вафот этган. Улар Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 37 ёшли Н.О. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 51 ёшли A.Б. (эркак) бўлган.

Шунингдек, айни пайтга қадар 19 291 (+508) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8849 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкент шаҳрида яшаган коронавирусга чалинган икки бемор вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар