Тошкентда Tesla ЙТҲга учради

Бугун, 6 август куни соат 8:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида Tesla электромобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

ЙТҲ Муқимий ва Арнасой кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. 1990 йилда туғилган  Н.Н. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль 1977 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги Tesla русумли  транспорт воситаси билан тўқнашган.

ЙҲХХ ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот бермаган. Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.