Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи бўлди

1000 нафар доимий аҳолига нисбатан ҳисобланган туғилиш коэффициенти бўйича Ўзбекистонга 25,9 нафар чақалоқ тўғри келмоқда.

Қўмита бу бўйича Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларда таҳлил ўтказган.

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон 2021 йилдаги туғилишлар сони бўйича бошқа МДҲ давлатларига нисбатан юқори кўрсаткични қайд этган.

Кейинги ўринларда Қозоғистон (23,5 нафар), Арманистон (12,4 нафар), Қирғизистон (22,4 нафар), Озарбайжон (11,2 нафар), Молдова (11,2 нафар) турибди. 9,6 нафар чақалоқ туғилиши билан эса Россия энг охирги ўринни эгаллаган.

Янгиликлар