Фурқатда «ЗИЛ-130» уриб юборган аёл шифохонага ётқизилди
Фарғона вилояти Фурқат туманидаги Ободон қишлоғи ҳудудида ҳайдовчи Қ.Ф. бошқарувидаги «ЗИЛ-130» қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Ф.С. исмли аёлни уриб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ оқибатида аёл тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ички ишар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Олмазорда «Spark» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлгани, Қўштепада «Nexia» ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонага ётқизилгани ва Булунғурда «Damas» уриб юборган велосипедчи воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Бешариқда «Lacetti» уриб юборган 8 ёшли қиз шифохонада вафот этгани маълум қилинганди.