Aмериканинг «Time» журнали тарихдаги энг ёмон йилни эълон қилди

Aмериканинг «Time» журнали 2020 йилни ҳозирги авлод учун дунё тарихидаги энг ёмон йил деб эълон қилди.

Нашр Twitter’да ўзининг янги муқовасини эълон қилган. Унда катта қилиб ёзилган 2020 рақами ва унинг устидан чизилган крест кўрсатилган. Пасида эса Энг ёмон йил, деб ёзиб қўйилган.

Журналнинг ушбу мақоласи Aмерикалик кинотанқидчи Стефани Захарек томонидан ёзилган. Унинг сўзларига кўра, сайёранинг ҳозирги аҳолисининг катта қисми бу даражадаги дахшатли йилни кўрмаган.

«Орамиздан кўпчилигимиз табиатга нисбатан хиёнатимизни тасдиқловчи табиий офатларга ва сайёрадаги барча инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб юборган ва 1,5 миллионга яқин инсоннинг ўлимига сабабчи бўлган кўршапалакдан келиб чиққан вирусга тайёр эмасдик», — дейди у.

Шунингдек, муаллиф AҚШ ва бутун дунё тарихида 2020 йилданда ёмонроқ даврлар бўлганини қайд этган. Лекин бу узоқ ўтмишда бўлган ва ҳозирги кунда жаҳон урушлари, 1918 йилдаги Буюк депрессия вақтидаги пандемияни кўрганлар сони жуда кам.

Аввалроқ АҚШнинг «Pfizer» компанияси яратган COVID-19ʼга қарши вакцинанинг салбий томони маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, самарадорлиги 95 фоизга тенг коронавирусга қарши вакцина аниқлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар