Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Иззатбек Жўраев Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 28-сессиясида ушбу лавозимга тасдиқланган. Тайинловга қадар у Тошкент туризмни ривожлантириш бошқармаси директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, ҳокимнинг туризм ва спортни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими Президентнинг 2020 йил 19 июндаги фармонига биноан киритилган. Худди шундай лавозимлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмаларида битта штат бирлиги қисқарилиши ҳисобига Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида жорий этилган.

Aввалроқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинган.