Президент давлат хавфсизлик хизматига раҳбар тайинланди

Алишер Аброрович Усмонов Ўзбекистон Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Алишер Усмонов 1964 йилда туғилган. У илгари Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2007 йилда II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

Аввалроқ Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида 2020 йил март ойидан бери ишлаб келаётган Баҳодир Тошматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Бахтиёр Исломов Президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар