Баҳодир Тошматов Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини тарк этди

Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида 2020 йил март ойидан бери ишлаб келаётган Баҳодир Тошматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.уз» нашри хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Баҳодир Тошматов 2017—2020 йилларда Миллий гвардия қўмондони бўлиб ишлаган. Собиқ Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси 1964 йилда туғилган ва Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг Олий академик курсларини ва Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Тошматов Туркистон ҳарбий округи қўшинларида қўмондонлик штабининг турли лавозимларида хизмат қилган. Жумладан, 1992—1999 йилларда Мудофаа вазирлигининг раҳбар лавозимларида фаолият юритган, 1999—2008 йилларда эса Мудофаа вазирлигининг ҳарбий округлари қўшинлари қўмондони сифатида ишлаган.

Шунингдек, 2008—2011 йиллар давомида у мудофаа вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари, кейинчалоик 2011—2013 йилларда — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, 2013 йилдан 2017 йилгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Маълумот ўрнида, Баҳодир Тошматовга қадар президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашини Виктор Махмудов бошқарган.

Бундан аввал судьялар олий кенгашига, Асака, Балиқчи туманлари ва Қўқон шаҳар ИИБга янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар қилинганди. Кейинчалик Наманган вилоятига янги прокурор, Олмалиқ шаҳар ҳамда Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар