Қўқон шаҳар ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Ҳасанов Фарҳод Фаттахович тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тайинловга қадар Фарҳод Ҳасанов Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Aсака ва Балиқчи туманлари ИИБга янги раҳбарлар тайинланган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланган.

Янгиликлар