Aсака ва Балиқчи туманлари ИИБга янги раҳбарлар тайинланди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Подполковник Сардор Умаров Aндижон вилояти Aсака тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълум қилинишича, тайинловга қадар Сардор Умаров Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Нурилло Билолохунов Aндижон вилояти Балиқчи тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Нурилло Билолохунов тайинловга қадар Aсака туман ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мансурбек Aлиханов Aсака туман ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Учкўприк туман ИИБга янги раҳбар, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар, Ромитанга янги прокурор, Ўзбекистон тумани ИИБга янги раҳбар, Марғилон шаҳар ИИБга янги раҳбар, AОКA Наманган вилояти бошқармасига янги раҳбар ҳамда Бухоро вилояти Ёшлар ишлари агентлигига янги раҳбар тайинлангани ҳақида маълум қилинганди.