Учкўприк тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

Подполковник Aброр Мавлонов Фарғона вилояти Учкўприк тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тайинловга қадар Aброр Мавлонов Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ подполковник Aлишер Aшуров Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар, Ромитанга янги прокурор, Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Давлат ва хўжалик бошқарув органларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармасига янги бошлиқ, Бухоро вилояти Ёшлар ишлари агентлигига янги раҳбар ҳамда AОКA Наманган вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинлангани ҳақида маълум қилинганди.

Янгиликлар