Давлат ва хўжалик бошқарув органларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратининг Давлат ва хўжалик бошқарув органларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Aбдулазиз Мўминов бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Aбдулазиз Мўминов 1990 йил Наманган шаҳрида туғилган. 2014 йил Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2016 йил Тошкент Архитектура ва қурилиш институти магистратурасини тамомлаган.

Қайд этилишича, у меҳнат фаолияти давомида давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида масъул лавозимларда ишлаган. Шунингдек, 2018 йилдан то ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Пайариқ туман халқ таълими бўлимига янги мудир, Республика мусиқа ва санъат коллежига раҳбар ҳамда Ўзбекистон бош вазирининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича янги маслаҳатчиси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинган.

Янгиликлар