Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Олтинкўл туман кенгашининг 22 октябрдаги навбатдан ташқари сессиясида Иқбол Матрўзиев туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Матрўзиев Иқбол Ҳасанбоевич 1984 йил 25 октябрда Aндижон вилояти Жалақудуқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Aндижон давлат университетини тамомлаган.

Иқбол Ҳасанбоевич бунга қадар вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек,

  • 2003—2004 йилларда Aндижон вилояти Жалолқудуқ тумани халқ таълими бўлими қарашли 50- сонли мактабгача таълим муассасаси ишчиси;
  • 2004—2006 йилларда Aндижон вилояти Жалолқудуқ тумани халқ таълими бўлими Марказлашган ҳисобхона компьютер оператори;
  • 2006—2007 йилларда Aндижон вилояти Жалолқудуқ тумани халқ таълими бўлими Марказлашган ҳисобхона бош иқтисодчиси;
  • 2007—2008 йилларда Aндижон вилояти Жалолқудуқ тумани молия бўлими халқ таълими молиялаштириш бўлими бош иқтисодчиси;
  • 2008—2009 йилларда Aндижон вилояти Жалолқудуқ тумани молия бўлими бюджет инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси;
  • 2009—2014 йилларда Aндижон вилояти Жалолқудуқ тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари — бюджет бўлими бошлиғи;
  • 2014—2017 йилларда Aндижон вилояти Жалолқудуқ тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири;
  • 2017—2018 йилларда Aндижон вилояти ҳокимлигининг молия Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
  • 2018 йилдан Aндижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Aввалроқ Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев вафот этгани маълум қилинганди. Шунингдек, Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ва Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекциясига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.