Ўзбекистонда фарзандликка олиш тартиби енгиллаштирилди

Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Сухроб Холиқов 2020 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ фарзандликка олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар енгиллаштирилганини маълум қилди.

Кадр: YouTube

Сухроб Холиқовнинг сўзларига кўра:

  • маҳалладан талаб этиладиган маълумотнома бекор қилинди;
  • иш жойи ва маҳалладан тавсиянома енгиллаштирилди;
  • фарзандликка олиш учун мурожаатни кўриб чиқиш муддати 30 иш кунидан 10 иш кунига камайтирилди.

Унинг таъкидлашича фарзандликка бериш мумкин бўлган болалар сони бугунги кунда оз сонни ташкил этади. Сўнгги йилларда фарзандликка олишни хоҳловчилар сони эса ортиб бормоқда.

Фарзандликка олиш тартиблари бузилишининг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура билан ҳамкорликда «Бола ҳимояси» ягона электрон дастури яратилди. Ҳозирда бу дастур Бухоро вилоятида тест режимида қўлланилмоқда. 2021 йил апрель ойидан қолган ҳудудларда ҳам йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 13 нафар бола турар жой билан таъминлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Aндижонда 5 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиcига яшаш уйлари топширилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар