Фарғонада ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 13 нафар бола турар жой билан таъминланди

Фарғонада ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 13 нафар бола турар жой билан таъминланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси вилояти ҳудудида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 13 нафар бола турар жой билан ўз вақтида таъминланмасдан келинганлигини аниқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси органларининг ёрдами билан ушбу ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 13 нафар боланинг барчасига уй-жой ажратиб берилган.

Маълумот ўрнида, ушбу тадбир Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда 5 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиcига яшаш уйлари топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Нукусда ҳарбийларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида 30 та янги хонадон топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар