Республикада бир кун ичида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди

6 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 14 216 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: ССВ

Маълум бўлишича, шу кунга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 49 602 нафарга етган.

Қайд этилишича, 6 апрель кунида эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (3437 нафар),
  • Тошкент вилояти (1708 нафар),
  • Андижон вилояти (1633 нафар),
  • Тошкент шаҳри (1630 нафар),
  • Наманган вилояти (1487 нафар) банд қилди.

Ҳозирда эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда вакцинациянинг илк кунида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинган эди.

Янгиликлар