Ўзбекистонда вакцинациянинг илк кунида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди

Вакцинациянинг илк кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 5 018 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар қилди.

Фото: ССВ

Хабарга кўра, вакцинациянинг илк босқичида 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, 1 апрель ҳолатига кўра, 1871 нафар 65 ёшдан юқори фуқаро ва 3147 нафар тиббиёт ходими эмланган.

Таъкидланишича, вакцинация бўйича кунлик ҳисобда Тошкент шаҳридан 1651 нафар фуқаро эмланиб, ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган.

Шунингдек, эмлаш кўрсаткичлари бўйича кейинги ўринларни Фарғона вилояти (467 нафар), Қашқадарё вилояти (389 нафар) ва Тошкент вилояти (317 нафар) банд қилган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланган эди.

 

Янгиликлар