Ўзбекистонда 7 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

7 июнь кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Фото: Газета.uz

Хабарга кўра, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43 даража, жанубда баъзи жойларда 44-46 даражагача бўлади.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 40-42 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26-31 даража бўлади.

Янгиликлар