Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев 20 май куни Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Тегишли битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган, Ўзбекистон уни 2023 йил декабрда ратификация қилганди.

Шартноманинг асосий мақсади икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартнома-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат.

Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.

Янгиликлар