Наманган шаҳрида бедарак йўқолган йигит шаҳардаги Сардоба бозоридан топилди
Наманганда шаҳрида яшовчи бедарак йўқолган 19 ёшли йигит шаҳардаги Сардоба бозоридан топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 19 ёшли фуқаро 14 июль куни соат 18:00 да отасининг «Lacetti»сини ҳайдаб, чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Вилоят ИИБ патруль-пост хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ бўлими 3-отряд ходимлари бедарак йўқолган боланинг оиласи томонидан берилган аризага асосан қидирув ва суриштирув ишларини олиб борди. Қидирув ишлари давомида у Наманган шаҳар «Сардоба» маҳалласида жойлашган Сардоба бозорида юрганлиги аниқланган. Наманган шаҳар прокуратурасига топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қувасойда бедарак йўқолган фуқаро Тошкент вилоятидан топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада бедарак йўқолган 27 ёшли қиз қидирилаётганлиги маълум қилинганди.