Наманганда сўнгги 7 ойда қайд этилган ажримлар сони маълум қилинди

AОКA ҳузуридаги штабда 6 август куни бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева саволларга жавоб берди.

Маълум қилинишича, вилоятда 2020 йилнинг шу кунигача 923 та оила бузилиши қайд этилган. Ушбу рўйхатда Наманган Фарғона водийсида энг оз ажрим ҳолати кузатилган ҳудуд экани маълум қилинган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 2020 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида 1308 та оила ажрашгани хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил 1 ярмида энг кўп оилавий ажримлар қайси ҳудудларга тўғри келгани маълум қилинган эди.

Aввалроқ Уйчида 200 га яқин муҳтож оила учун мўлжалланган тураржой қурилишининг 65 фоизи қуриб битказилганди.

Янгиликлар