Ўзбекистонда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тузилади
Ўзбекистонда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тузилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Маълум қилинишича, 6 октябрь, сешанба куни қабул қилинган Ҳукумат қарори билан Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида низом тасдиқланди.
Қайд этилишича, низомга мувофиқ, Бош вазирнинг инвеститсилар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ҳукумат комиссияси раиси ҳисобланади.
Таъкидланишича, комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- экспорт салоҳиятини ривожлантириш;
- инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш;
- ҳудудларда саноат кластерларини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
- олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг ижросини назорат қилиш.
Ҳукумат комиссиясининг Ишчи органлари:
- Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;
- Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда корпоратив алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти ҳисобланади.
Бундан аввал Хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистонда амалга оширган харажатларининг 20 фоизи қайтарилиши ва Ўзбекистонда Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Ўзбекистонда суғуртасиз автомобиллар жарима майдонига қўйилмасли маълум қилинди.