Юнусободда «BMW» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида 8 та автомобиль шикастланди (фото)

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 6 ноябрь куни «Nexia-3» ва «BMW» иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккизта автомобиль зарарланди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, воқеа 6 ноябрь куни тахминан соат 21:30 да Юнусобод туманининг Aмир Темур кўчасида содир бўлган. Маълум қилинишича, «Nexia-3» автомобили 18 ёшли Д.Х. бошқарувидаги «BMW» билан тўқнашиб кетган. Оқибатда «BMW» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 8 автомобиль — «Kia Carnival», «Spark», «Matiz», «Cobalt», «Malibu» ва учта «Captiva»га урилган.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «BMW» ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, тиббий тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ахборот хизмати

Дастлабки тахминларга кўра, ЙТҲга «Nexia-3» автомобили йўлнинг қайрилиб олиш қисмида асосий йўлдан келаётган «BMW»га йўл бермаслиги сабаб бўлган. Aйни пайтда ҳодисани ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ахборот хизмати

Аввалроқ Бухорода «Nexia» бетон тўсиққа урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, Ургутда «Жигули» бошқарувини йўқотган йигит велосипеддаги синфдошининг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар