Сурхондарёда олтита туманни электр энергия билан таъминлайдиган ГЭС ишга туширилади

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 6 туманнининг электр энергияси таъминотини яхшиловчи «Зарчоб-1» гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Бу ҳақда вилоятда ўтказилган Тўполанг сув омбори ва ГЭС фаолияти бўйича пресс турда иштирок этган «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Сариосиё туманида янгидан барпо этилаёган «Зарчоб-1» кичик ГЭС қурилиши «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг тизим ташкилоти ҳисобланган «Гидропроект» АЖ томонидан лойиҳалаштирилган. Ушбу ГЭСга 2 та гидроагрегат ўрнатиш белгиланган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 37,4 МВтни ташкил этади.

Ушбу объектдаги қурилиш ишлари 2017 йилнинг август ойида бошланган. Ҳозирги кунда «Зарчоб-1» кичик ГЭСда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, созлаш ва синовдан ўтказиш ишлари, автоматик тизим бошқарувини марказлашган бошқармадан бошқариш ишлари амалга оширилмоқда. ГЭС учун зарурий технологик қурилмалар Хитойнинг етакчи компаниялари томонидан етказиб берилган. Янги ГЭС учун зарурий асбоб-ускуналар ҳамда гидроагрегатлар хитойлик мутахассислар билан маҳаллий мутахассислар томонидан биргаликда монтаж қилинмоқда.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

ГЭС бош муҳандиси Нуриддин Салимовнинг сўзларига кўра, мазкур ГЭСда икки навбатда (туну кун режимида) изчил қурилиш ишлари ташкил қилинган. Унинг қуриб битказилиши эса 2020 йил декабрь ойининг сўнггига режалаштирилган.

«Кичик ГЭС ишга тушса, Сариосиё, Узун, Денов, Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой туманларига электр етказиб берилади. Бу айни туманларда электр ўчмайди дегани. Бундан ташқари, ГЭС ишга тушса, 80 киши иш билан таъминланади», — дейди «To‘palang HPD Platinum» МЧЖнинг қурилиш ишлари бўйича бош мухандиси.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Маълумот ўрнида, мазкур ГЭСнинг қурилиши Президентининг 2017 йил 2 майдаги «2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги ҳамда 2018 йил 19 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурҳондарё вилояти Сариосиё туманида «Ўзгидроэнерго» жамияти томонидан бир гуруҳ ОАВ вакиллари учун Тўполанг сув омбори ва ГЭС фаолияти, унда олиб борилаётган модернизация ишлари билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар