Фоторепортаж: Марказий Осиёдаги энг баланд сув омбори ва «Тўполанг» ГЭС фаолияти

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Ўзгидроэнерго» жамияти томонидан бир гуруҳ ОАВ вакиллари учун Тўполанг сув омбори ва ГЭС фаолияти, унда олиб борилаётган модернизация ишлари билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. Бу ҳақда турда иштирок этган «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятининг сув салоҳиятида 10 та дарёнинг сув ресурслари муҳим ўрин тутади. Фойдаланиладиган сув ресурсларининг умумий ҳажми йилига 4270 миллиард метр кубни ташкил қилади. Бунда асосий кўрсаткичлар Амударё, Сурхондарё дарёлари ҳамда Марказий Осиёда энг баланд ҳисобланган Тўполанг сув омборлари ҳиссасига тўғри келади.

Мазкур сув омбори тўғонининг узунлиги 187 метрни ташкил этади. Сув омбори қурилиши босқичма-босқич амалга оширилган бўлиб, дастлаб, 120 миллион метр куб сиғимдаги сувга мўлжалланган омборнинг қурилиш ишлари 1982 йилда бошланган. 2006 йилга келиб, ушбу кўрсаткич 380 миллион метр кубга етказилган. Ҳозирги кунда эса йилига 500 миллион метр куб сув йиғилиши мўлжалланган.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Президент топшириғига мувофиқ, аввалига Тўполанг сув омбори тўғони баландлиги 20 метрга кўтарилган. Бугунги кунда омборда тўпланадиган 500 миллион кубометр миқдордаги сув Сурхондарёдаги 103 минг гектардан ошиқ ер майдонини суғориш имкониятини яхшилайди.

«Энг асосийси, омборимиз қошида сув омборлари ва ГЭСлар ҳолатини мониторинг қилишга ихтисослашган техник тизимларни кузатувчи диспетчерлик-назорат пункти ташкил этилган. Мазкур пунктда сув омборлари тўғонларини мустаҳкамлаш ва доимий назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш борасида ақлли технология ишлаб турибди», — дейди Тўполанг сув омбори раҳбари Рустам Ботиров.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Маълум қилинишича, омборда тарихда кўп сув келган ҳолатлар ҳам бўлган, тўғонни қуришда бу ҳам ҳисобга олинган ва тўғон остидан сув ўтказгичлар ўтказилган, канал ҳам мавжуд.

«Яқинда Франциядан келган мутахассислар тўғоннинг сифати бўйича ўрганишлар олиб боришди ва ижобий баҳолашди. Тўғон бошқаруви автоматлаштирилган бўлиб, хориждан келтирилган назорат, ўлчов, кузатиш мосламалари жараённи мунтазам назорат қилиб боради. Бундан ташқари тўғон ўртасига ҳам махсус датчиклар ўрнатилган ва улар барча маълумотларни қайд қилиб боради. Ҳозирда тўғонга яқин жойлашган 10 та маҳаллага биттадан маълумотларни етказиб турувчи овоз кучайтиргич аппаратлари ўрнатилмоқда. Шунингдек, сейсмостанция ҳам зилзиланинг тўғонга таъсирини кузатиб боради», — дейди «Toʼpalang HPD Platinum» МЧЖ директори ўринбосари Саъдулла Асадов.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Шунингдек, «Тўполанг» ГЭСи Тўполанг дарёсининг сўл тарафидаги Тўполанг гидроузелининг ҳудудида жойлашган бўлиб, шимолдан тўғон, шарқдан тоғ қоялари ва жанубдан Тўполанг дарёси ҳамда ғарбдан ГЭС канали билан чегараланган. Станция майдони 8,88 гектарни ташкил этади. Ҳозирги кунда ҳар бирининг қуввати 15 МВт бўлган 2 та гидроагрегат 30 МВт гача электр энергия ишлаб чиқармоқда. Лойиҳа бўйича ўртача йиллик ишлаб чиқариш 63,3 миллион кВт соатни ташкил қилади.

Таъкидланишича, ГЭСни модернизация қилиш ишлари халқаро ҳамкорлик доирасида Россиянинг «Силовые машины» ОАЖ компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мазкур компания гидроэнергетика асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи компания ҳисобланади.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

«Умуман, қурилиш ва модернизация ишларидан сўнг Сурхондарё вилоятидаги гидроэнергетик қувватлар, яъни экологик жиҳатдан тоза электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми жами 250 МВтга етказилади. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу ресурслар табиий ва қайта тикланувчандир. ГЭСлар томонидан экологияга ҳеч қандай зарар етказилмаган ҳолда, барқарор энергия ишлаб чиқарилиб, вилоят саноат корхоналари, турли идоралар ва маҳаллий аҳолига етказиб берилади», — дейди «Toʼpalang HPD Platinum» МЧЖ директори ўринбосари Саъдулла Асадов.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Аввалроқ Ўзбекистонда ўн йил ичида қанча қуёш электр станциялари қуриш режалаштирилгани маълум бўлганди.

Янгиликлар